Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
«Манчестер Юнайтед» клуби «Борнмут» жамоаси яримҳимоячиси Алекс Скоттдан умидини узмаган.
Манбанинг маълумотига кўра, 22 ёшли яримҳимоячи ёзги трансферлар ойнасида манчестерликлар сафини кучайтириш учун номзодлардан бири саналади. «Борнмут» раҳбарияти яримҳимоячи билан шартномани узайтиришни истамоқда. Янги келишувда трансфер нархи тахминан 89 миллион евро бўлиши мумкин.
Эҳтимолий харидорлар бу ёзда трансфер суммаси 71 миллион еврони ташкил этиши мумкин деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, «Борнмут» яримҳимоячини ҳозир сотиш ниятида эмаслиги таъкидламоқда.
Маълумот учун, яримҳимоя марказида ҳам, таянч зонасида ҳам бирдек ўйнай оладиган футболчи ўтган мавсумда 4 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.