Бугун
14
Ўзбек

Модрич Хорватиянинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
21 апрел, 00:00
Лука ушбу мукофотни фаолияти давомида 14-марта, кетма-кет эса 10-марта қўлга киритди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Модрич Хорватиянинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Лука Модрич Хорватиянинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «россонери» матбуот хизмати хабар берди.

40 ёшли футболчи ушбу мукофотни фаолияти давомида 14-марта, кетма-кет эса 10-марта қўлга киритди. Хорватия футбол иттифоқи (HNS) совринни аллақачон яримҳимоячига топширган.

2025/2026 йилги мавсумда Модрич клуб даражасидаги барча турнирларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Аввалроқ Луканинг топ-5 чемпионатлардаги 550-ўйинини ўтказгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хорватия Хорватия
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар