Бугун
14
Ўзбек

Модрич топ-5 чемпионатлардаги 550-ўйинини ўтказди

Футбол
22 март, 03:00
Фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида бу кўрсаткич бўйича фақат Гризманн ундан юқорида.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Модрич топ-5 чемпионатлардаги 550-ўйинини ўтказди
Фото: Getty Images
21.03.2026 FT Италия А серияси Милан Милан 3 : 2 Торино Торино

«Милан» футболчиси Лука Модрич Европанинг топ-5 чемпионатларидаги 550-ўйинини ўтказди.

Миланликлар А Сериянинг 30-турида «Торино»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабали йўлга қайтди. Шу тариқа, Массимилиано Аллегри шогирдлари ўзига хос юбилейни муносиб тарзда нишонлади.

Гап шундаки, хорватиялик тажрибали футболчи учун ушбу баҳс Европанинг топ-5 чемпионатларида ўтказган 550-беллашуви бўлди. Фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида 2008 йилда Модрич дебют қилганидан буён бу кўрсаткич бўйича фақат франциялик Антуан Гризманн Лукадан юқорида — 555 та ўйин.

Маълумот ўрнида, кейинги тур «Милан» амалдаги чемпион «Наполи»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Торино Торино
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар