Live
1
Ўзбек

«Милан» Нкункуни трансферга қўйди

Футбол
8 май, 04:05
28 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда «Челси»дан сотиб олинганди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Милан» Нкункуни трансферга қўйди
Foto: Getty Images

«Милан» ҳужумчи Кристофер Нкункуни трансферга қўйди ва бу ҳақда унинг агенти Пини Заҳави маълум қилди.

«Россонери» франциялик футболчини 40 миллион еврога сотиш ва унинг ўрнига бошқа форвард сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Милан» 28 ёшли ҳужумчини ўтган ёзда «Челси»дан 37 миллион еврога сотиб олганди. Кристофер фаолияти давомида «ПСЖ» ва «Лейпциг» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Бу мавсумда Нкунку А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар