Бугун
1
Ўзбек

Месси ЖЧ-2026 финалининг биринчи бўлимида тўпга атиги 15 марта тегинди

Футбол
19 июл, 16:53
Аргентина сардори Лионел Месси Испанияга қарши финалнинг илк 45 дақиқасида ҳужумда деярли кўриниш бермади.
Месси ЖЧ-2026 финалининг биринчи бўлимида тўпга атиги 15 марта тегинди
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Аргентина миллий жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионел Месси 2026-йилги Жаҳон чемпионати финалида Испанияга қарши баҳснинг биринчи бўлимида тўпга атиги 15 марта тегинди. Бу ҳақда Squawka Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига таяниб хабар берди.

Статистикага кўра, биринчи бўлимда Мессининг ҳимоявий ҳаракатлари ҳужумдаги иштирокидан кўпроқ бўлган. У бир марта тўпни олиб қўйишда қатнашди, аммо голга олиб келувчи вазият яратмади ва рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам зарба йўлламади.

Яримфиналда Испания 2:0 ҳисобида Францияни мағлуб этган бўлса, Аргентина 2:1 ҳисобида Англиядан устун келганди.

Маълумот учун, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Жамоа 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Франция билан 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пеналтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар