«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Испания миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг мамлакат футболининг истиқболлари ҳақида гапирди.
«Испания футболи энг юқори даражада. Иккинчи юлдузни қўлга киритганимиздан сўнг, бу терма жамоа ва бутун Испания футболи учун кўплаб ғалабаларнинг бошланиши бўлишига умид қиламан.
Луис Арагонес комбинацион футбол услубига асос солди. Кейинчалик Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Барселона» ҳам худди шундай жозибадор футбол намойиш этиб, ғалабаларни қўлга кирита бошлади. Улар бизга зафар сари йўл очиб берди», — деди Луис Энрике 20minutos нашрига.
Маълумот учун, Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 финалида Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади