«Ливерпул» марҳум Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силвани хотирлаш мақсадида «Энфилд» стадионида ёдгорлик барпо этиш режаларини тақдим этди. Ҳайкал «Forever 20» деб номланади.
97 Avenue ҳудудида жойлашадиган ёдгорлик Жотанинг машҳур гол нишонлаш услубидан илҳомланган тарзда юрак шаклида бўлади. Ёдгорликнинг ўзига хос жиҳати — у мухлислар томонидан 2025 йил июл ойидаги фожиали воқеадан сўнг қолдирилган буюмларни ҳам ўз ичига олади.
Шунингдек, унда Жотанинг майдон ташқарисидаги қизиқишларини акс эттирувчи деталлар, жумладан гейминг контроллери ҳам бўлади. Қолаверса, клуб ҳурмат рамзи сифатида унинг 20-рақамли либосини барча расман муомаладан чиқарган.