Бугун
215
Ўзбек

Лига 1. «Ренн» «Лорян» билан ўйинда 11-дақиқадаёқ 9 киши бўлиб қолди

Футбол
24 август, 12:04
Жамоа дастлабки икки турда 3 та қизил карточка олди.
Лига 1. «Ренн» «Лорян» билан ўйинда 11-дақиқадаёқ 9 киши бўлиб қолди
Foto: Getty Images
24.08.2025 FT Лига 1 Франция Лорян Лорян 4 : 0 Ренн Ренн 2

Франция чемпионати 2-турида «Ренн» «Лорян» билан баҳс юритиб, 11-дақиқадаёқ икки киши кам бўлиб қолди ва якунда йирик ҳисобда ютқазди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида меҳмонлар яримҳимоячиси Маҳди Камара кескин қўполлик учун, 11-дақиқада эса ўнг қанот ҳимоячиси Кристофер Ву рақибнинг ортидан чалгани учун ҳакам Жером Брисар томонидан четлатилди.

9 киши бўлиб қолганига қарамай, «Ренн» биринчи бўлимда узоқ вақт дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, фақат 45+4-дақиқада дастлабки тўп киритилди.

Қизиғи, «Ренн» 1-турдаги «Марсел» билан ўйинда ҳам биринчи бўлимда, аниқроғи 31-дақиқада қизил карточка олган, аммо якунда ғалаба қозонганди — 1:0.

Лига 1. 2-тур
Лорян — Ренн 4:0
24 август, «Стад дю Мустуар»
Голлар: Сумано (45+4), Айегун (47), Пажи (65), Ле Брис (69).
Четлатишлар: Камара (6), Ву (11).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лорян Лорян
  • Ренн Ренн
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар