Франция чемпионатида 18-турнинг бир қанча ўйинлари бўлиб ўтди.
«Лион» (33) ўз уйида «Брест»ни (22, 10-ўрин) мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди. Мезбонлар сафида «Реал»дан ижарага олинган ҳужумчи Эндрик ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Шунингдек, тур доирасида «Страсбург» (27, 7-ўрин) ва «ФК Париж» (19, 13-ўрин) клублари ҳам ғалаба қозонишди.
Лига 1. 18-тур. 18 январ
Лион — Брест 2:1
Голлар: Шулц (41), Винисиус (45+1) — Дина (87).
Страсбург — Мец 2:1
Голлар: Морейра (12), Годо (43) — Эйн (24, пеналти).
Ренн — Гавр 1:1
Голлар: Эмболо (86) — Мамбимби (69).
Нант — ФК Париж 1:2
Голлар: Аблин (50) — Кеббал (6), Колеошо (78).