«Барселона» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ушбу мавсумда Испания чемпионатида жамоа қандай мақсадга эришмоқчи эканлиги ҳақида гапирди. 2 май, шанба куни, «кўк-аноррангликлар» Ла Лиганинг 34-тури доирасида «Осасуна»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Тажрибали форвард 81-дақиқада ҳисобига гол ёздириб қўйди.
«Мақсад — 100 очко олиш учун барча ўйинларда ғалаба қозониш. Ҳатто Ла Лигада ғолиб бўлганимиздан кейин ҳам қолган ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак», — деди Левандовскининг Marca нашрига.
Маълумот учун, 34 та ўйиндан сўнг «Барселона» 88 очко жамғарган. Иккинчи ўриндаги «Реал» ҳисобида 74 очко бор, лекин мадридликлар тур ўйинини бугун тунда ўтказишади.