«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 34-тур доирасидаги «Осасуна»га қарши ўйин (2:1)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Футболчилар байрам қиляпти. Мен ҳам клуб учун хурсандман.
Ўйин жуда қийин кечди, айниқса биринчи бўлимда. Биз бу ерда ғалаба қозонишни истаган эдик. Беллашув охирида яхши ҳимояландик.
Биринчи бўлимда ҳам ўйинни назорат қилдик, аммо иккинчи бўлимда буни янада яхшироқ бажардик. Де Йонгнинг майдонга тушиши Гавининг сариқ карточкаси билан боғлиқ эди, Рэшфорд эса ўйинга тезлик қўшиш учун чиқарилди.
Бугун биз ўз ишимизни бажардик — бу энг муҳими. Эртага нима бўлиши энди бизга боғлиқ эмас. Турнирдаги ғалаба ҳар доим нишонланади — эртага бўладими ёки келаси ҳафта. Қачон бўлишидан қатъи назар, байрам қиламиз. Ҳозир эса кутиш қолди», — деди Флик DAZN эфирида.