Бугун
15
Ўзбек

Ла Лига. Леванте — Реал 1:4 (видеошарҳ)

Футбол
23 сентябр, 17:30
Мбаппе дублни, Винисиус гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мастантуоно дебют тўпини киритди.
Ла Лига. Леванте — Реал 1:4 (видеошарҳ)
Foto: Real Madrid
23.09.2025 FT Испания Ла Лигаси Леванте Леванте 1 : 4 Реал Мадрид Реал Мадрид

Испания чемпионатида ҳафта ўртасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Пешқадам «Реал» Валенсияда «Леванте» билан баҳс юритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мбаппе дублни, Винисиус гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мастантуоно дебют тўпини киритди.

Хаби Алонсо жамоаси 100 фоизлик кўрсаткич қайд этмоқда ва 18 очко билан яккапешқадам бўлиб турибди. «Леванте» 4 очко билан 16-поғонада қолди.

Турнинг яна бир баҳсида «Вилярреал» (13) меҳмонда «Севиля»дан (7, 10-ўрин) устун келиб, 3-ўринга кўтарилди.

Ла Лига. 6-тур. 23 сентябр
Леванте — Реал 1:4
Голлар: Эйонг (54) — Винисиус (28), Мастантуоно (38), Мбаппе (64 пеналти, 66).
Леванте — Раян, Толян, Дела, Элгезабал, Пампин, Алварес (Моралес, 74), Рей, Венседор (Арриага, 65), Оласагасти (Бруги, 65), Этта Эйонг (Лосада, 74), Ромеро (Коялипу, 74).
Реал — Куртуа, Асенсио, Ҳейсен, Каррерас (Алаба, 82), Фран Гарсия, Валверде (Беллингҳэм, 71), Себалос (Камавинга, 82), Гулер, Мастантуоно (Чуамени, 74), Винисиус, Мбаппе (Родриго, 82).
Огоҳлантиришлар: Каррерас (54), Элгезабал (58).

Севиля — Вилярреал 1:2
Голлар: Соу (51) — Олувасейи (17), Соломон (86).

Ўйиндаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг:

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Леванте Леванте
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар