Бугун
15
Ўзбек

Ла Лига футболчилари ўйинлар вақтида энг кўп асабга тегадиган мураббийларни танлашди — Симеоне биринчи

Футбол
20 март, 16:05
«Реал»дан кетган Алонсо ҳам «овоз олди».
Ла Лига футболчилари ўйинлар вақтида энг кўп асабга тегадиган мураббийларни танлашди — Симеоне биринчи
Foto: Getty Images

Ла Лига футболчилари ўйинлар пайтида энг кўп асабга тегадиган мураббийни танлашди.

ESPN томонидан ўтказилган сўровномада исмини ошкор қилишни истамаган 30 нафар футболчи иштирок этди. Уларнинг 43,3%и энг кўп норозиликни «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонега билдирган.

«Хетафе» устози Пепе Бордалас 23,3% овоз олди, «Вилярреал» мураббийи Марселино — 13,3%.

Шунингдек, «Жирона»дан Мичел (6,6%) ва аллақачон «Реал»дан кетган Хаби Алонсога (3,3%) ҳам «овоз берилган».

Сўровномада иштирок этган ўйинчилардан бири: «Симеоне рақибларни провокация қилишни жуда яхши кўради», — деди. Яна бири эса: «Бордалас ҳамма нарсадан шикоят қилади», — дея фикр билдирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хетафе Хетафе
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар