Ла Лиганинг 32-турида «Райо Валекано» ва «Реал Сосиедад» ўртасидаги баҳс 3:3 ҳисобида якунланди.
Ҳисобни 22-дақиқада Микел Оярзабал очди. 30-дақиқада Серхио Камелё мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Орри Оскарссон меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди, 76-дақиқада эса Оярзабал пеналтидан дубл қайд этди — 3:1.
Баҳс охирида «Райо» камбек амалга оширди: 84-дақиқада Лежен ҳисобни қисқартирди, 90+9-дақиқада эса Журавский мувозанатни тиклади.
90+12-дақиқада Иси Паласон қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Мазкур натижадан сўнг «Реал Сосиедад» 43 очко билан 8-ўринда бормоқда. «Райо Валекано» эса 39 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди.
Ла Лига. 32-тур
Райо Валекано – Реал Сосиедад 3:3
Голлар: Оярзабал 22 (0:1), Камелё 30 (1:1), Оскарссон 63 (1:2), Оярзабал 76, пеналти (1:3), Лежен 84 (2:3), Журавский 90+9 (3:3).
Четлатиш: Паласон 90+12 (Райо Валекано).