Live
1
Ўзбек

Кварацхелия: «Қийин бўлади, ахир бу Чемпионлар Лигасининг финали»

Футбол
7 май, 02:34
«ПСЖ» вингери ЕЧЛнинг «Арсенал»га қарши бўладиган финали ҳақида фикр билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кварацхелия: «Қийин бўлади, ахир бу Чемпионлар Лигасининг финали»
Foto: Getty Images
30.05.2026 AP Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ (4) 1 : 1 (3) Арсенал Арсенал

«ПСЖ»нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия «Арсенал»га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар Лигаси финали ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Биз учун ўз ўйинимизни кўрсатиш муҳим. Кимга қарши майдонга тушишимиздан қатъи назар, биз шунчаки ўйинга тайёргарлик кўрамиз ва майдонда бор кучимизни берамиз. Қийин бўлади, чунки бу Чемпионлар Лигасининг финали, аммо биз майдонга чиқиб, ўйиндан завқ олишимиз зарур. Эндиликда финалга тайёрланишимиз мумкин, бу жуда муҳим — олдимизда ҳаётимиздаги энг аҳамиятли ўйинлардан бири турибди ва клуб учун барча кучимизни беришимиз керак», — деб Кварацхелиянинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигаси 2025/2026-йилги мавсуми яримфиналида «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра «Бавария»ни (5:4, 1:1) енгди, «Арсенал» эса «Атлетико»ни таслим этди (1:1, 1:0).

Маълумот учун, Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал» билан учрашади. Баҳс 30 май куни Венгриянинг Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар