Live
3
Ўзбек

Горецка «Милан» билан шартнома имзолайди – манба

Футбол
7 май, 18:06
У «Бавария»ни тарк этмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Горецка «Милан» билан шартнома имзолайди – манба
Фото: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Леон Мюнхен клубини тарк этгач, «Милан» билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда ESPN журналисти Хавер Родригес Паскуал хабар берди.

Аввалроқ 31 ёшли футболчи мавсум якунига етганидан сўнг «Бавария»ни тарк этишини эълон қилганди. Футболчи 2018 йилдан бери немис гранди сафида тўп тепиб келарди.

Бу мавсумда Горецка клуб сафида барча турнирлар доирасида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

«Милан» эса 67 очко билан Италия А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар