Фабиан Руис ва Гавига Испания миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги ғалабаси муносабати билан помидор совға қилинди.
Жаҳон чемпионлари ўзларининг туғилган шаҳри — Севиля яқинида жойлашган ва помидор етиштириши билан машҳур Лос-Паласиос ва Виляфранка шаҳрида тантанали кутиб олинди. Маҳаллий анъанага кўра, спортчиларга ўз вазнига тенг миқдорда помидор берилди.
Гавига 68,5 кг, Фабиан Руисга эса 84,5 кг помидор топширилди.
Тантанали маросимда Лос-Паласиос ва Виляфранкадан чиққан яна бир жаҳон чемпиони Хесус Навас ҳам иштирок этди. Футболчилар биргаликда эсдалик суратига тушишди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Испания Европа чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг ҳам худди шу анъанага амал қилинганди. Ўшанда Хесус Навасга 64,7 кг, Фабиан Руисга эса 83,2 кг помидор совға қилинган.
Гави 68,5 кг, Руис эса 84,5 кг помидор билан тақдирланди
Футбол
22 июл, 05:50
Севилялик футболчилар Жаҳон чемпионатидаги ғалаба шарафига анъанавий тарзда тақдирланишди.
Foto: Getty Images
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади