«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лиганинг 36-тур доирасидаги «Алавес»га қарши ўйин (0:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Натижадан хафаман. Бугун ғалаба қозонишни истагандик, аммо ижобий жиҳатларни ҳам кўрдим. Жамоа ўйинидан мамнунман.
Алваро Кортес дебют қилди ва жуда яхши ўйнади. Эспарт ва Маркес ҳам ижобий таассурот қолдирди, Бернал эса жароҳатдан кейин ўзини муносиб кўрсата олди.
Биринчи бўлимда имкониятларимиз бўлди, аммо якунда бурчак тўпидан гол ўтказиб юбордик. Бундай вазиятларда бизга концентрация етишмади. Натижани қабул қилиб, келаси ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.
Руҳий ҳолат ва кайфият яхши эди, аммо бу осон ўйин бўлмади. «Алавес» жуда агрессив ўйнади, буни ҳаммамиз кўрдик. Биз бўлган воқеликни қабул қилишимиз керак», — деди Флик.