Live
3
Ўзбек

«Барса»нинг Ла Лигадаги 55 ўйинлик голли сериясига чек қўйилди

Футбол
14 май, 01:00
Каталонияликлар бир ярим йилдан сўнг илк бор чемпионат баҳсида гол ура олмади.
«Барса»нинг Ла Лигадаги 55 ўйинлик голли сериясига чек қўйилди
Фото: Getty Images
13.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Алавес Алавес 1 : 0 Барселона Барселона

«Барселона»нинг Ла Лигадаги голли серияси 55 ўйиндан сўнг ниҳоясига етди. Каталонияликлар бир ярим йилдан сўнг илк бор чемпионат баҳсида гол ура олмади.

Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари 36-турда «Алавес»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўйин давомида бирорта ҳам дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. Охирги бор «Барселона» 2024 йил 15 декабрда «Леганес»га қарши баҳсда гол ура олмаганди.

Шундан бери жамоа 55 ўйинлик голли серия қайд этган, бу Ла Лига тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Рекорд эса 64 ўйин бўлиб, у ҳам «Барселона»га тегишли ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Алавес Алавес
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар