Live
6
Ўзбек

ФИФА Африканинг энг яхши ҳаками ЖЧда ишлай олмаслигини тасдиқлади

Футбол
9 июн, 05:45
АҚШ Сомалилик ҳакам Умар Артанга мамлакатга кириш учун рухсат бермади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ФИФА Африканинг энг яхши ҳаками ЖЧда ишлай олмаслигини тасдиқлади
Foto: Getty Images

ФИФА сомалилик ҳакам Умар Абдулқодир Артан 2026 йилги Жаҳон чемпионатида фаолият юрита олмаслигини расман тасдиқлади.

Аввалроқ Африка Футбол Конфедерацияси (CAF) томонидан 2025 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган Артанга АҚШга кириш учун рухсат берилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ФИФА баёнотида ушбу маълумот тасдиқланди.

«ФИФА Умар Абдулқодир Артан АҚШга кириш ҳуқуқини олмагани сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионатида машғулотлар ўтказа олмаслиги ва ўз вазифаларини бажара олмаслигини тасдиқлайди.

ФИФА мезбон мамлакатнинг миграция жараёнларида, жумладан виза масалаларини кўриб чиқишда иштирок этмайди. Ваколатли органлар бизни Артаннинг мақоми яқин вақт ичида ўзгармаслиги ҳақида хабардор қилди.

Аввалги ФИФА мусобақаларида бўлгани каби, якуний қарорни мезбон давлат қабул қилади ва кимга виза берилиши ҳамда мамлакатга киришига рухсат этилиши шу давлат ваколатига киради», — дейилади ташкилот баёнотида.

Қайд этилишича, виза олишдаги қийинчиликлар сабаб Сомали элчихонаси ҳакамга ёрдам кўрсатган ва унга дипломатик паспорт ҳам тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мекcикада бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Умар Артан 2025 йилда CАF томонидан Африканинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар