«Челси» ҳужумчиси Эстевао ўз мақсадлари ҳақида гапириб, дунёдаги энг яхши футболчи бўлишни исташини айтди.
«Менинг мақсадим — дунёдаги энг яхши ўйинчи бўлиш, Чемпионлар Лигасини ютиш ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш. Мен шунга интиламан. Ҳар куни. Стабиллик билан, яхши овқатланиб, яхши машқ қилиб, яхши ухлаб. Барчасини ўз меъёрида бажариб», - дея Эстеваонинг сўзларидан иқтибос келтирди ESPN Sports Center.
Эслатиб ўтамиз, Эстевао апрел ойида «Манчестер Юнайтед»га қарши бўлиб ўтган Англия чемпионати ўйинида тиззасидан жароҳат олганди. Якунига етган мавсумда бразилиялик футболчи Лондон клуби учун барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди.