«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Бавария»га қарши яримфинал жавоб баҳси олдидан «Алянс Арена»га қайтиш ҳақида фикр билдирди.
«Бизга қўшимча мотивация керак эмас, аллақачон 100 фоиз тайёрмиз. Мюнхенга қайтиш ёқимли хотираларни уйғотади, бу ҳар доим завқ бағишлайди. Ўтган йилни эслашимиз мумкин, яна олдинроққа қарасак, «Барселона»да ишлаган пайтимда Чемпионлар лигасини ютган йилимиз «Бавария» билан ярим финалда ўйнаганмиз ва жавоб баҳси Мюнхенда бўлганди. Кейин финалда ғалаба қозонганмиз. Бу мен учун янада катта мотивация», — деди Энрике матбуот анжуманида.
Маълумот учун, «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги жавоб баҳси 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.