Аргентина миллий жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес ЖЧ-2026 финалида яна бир тарихий рекорд муаллифига айланди.
Финалнинг асосий вақтида 32 ёшли посбон 10 та сейв амалга оширди. Бу эса Жаҳон чемпионати финаллари тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Мартинеснинг ишончли ўйини эвазига Аргентина асосий вақт давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва баҳс 0:0 ҳисобида қўшимча бўлимларга йўл олди.
Қайд этиш жоиз, финалнинг асосий вақтида Аргентина дарвоза томон бирорта ҳам зарба бера олмади ва мундиал финаллари тарихидаги бундай антирекордни қайд этган илк жамоага айланди. Шунга қарамай, Эмилиано Мартинеснинг рекорд даражадаги сейвлар серияси амалдаги жаҳон чемпионига ўйинда қолиш имконини берди.