«Астон Вилла» бош мураббийи Унай Эмери «Сандерленд»га қарши баҳс олдидан жамоанинг ҳолати ҳақида гапирди.
«Ҳозир мавсумнинг энг муҳим палласидамиз. Биз икки мусобақада — АПЛ ва Европа лигасида иштирок этяпмиз. Биз мотивациямиз юқори, ҳаяжондамиз. Олдимизда катта чақириқ бор — шу даражани сақлаб қолиш», — деди Эмери BBС нашрига.
Мутахассис «Сандерленд»ни ушбу мавсумда «ажойиб ўйнаётган» жамоалардан бири сифатида баҳолади, бироқ ўз шогирдлари ўйин олдидан «ишончли ва хотиржам» ҳолатда эканини қайд этди.
Шунингдек, Эмери стандарт вазиятлар бўйича мураббий Остин Макфининг ролига тўхталди.
«Остин жуда ижодкор. Биз стандарт вазиятлардан устунлик олишга ҳаракат қиламиз, аммо бошқа жамоалар ҳам худди шундай йўл тутмоқда», — деди у.
Маълумот учун, «Астон Вилла» айни пайтда 55 очко билан АПЛда 4-ўринда бормоқда. «Сандерленд» эса 46 очко билан 11-поғонани эгаллаб турибди.