Live
1
Ўзбек

«Динамо» ижтимоий тармоқларда Самарқанд клубини ҳақоратлаган «Насаф» матбуот хизмати ходими бўйича баёнот берди

Футбол
7 июл, 05:25
Самарқанд жамоаси «Насаф» ходимининг ҳақоратлари бўйича Қарши клубидан тушунтириш сўради.
«Динамо» ижтимоий тармоқларда Самарқанд клубини ҳақоратлаган «Насаф» матбуот хизмати ходими бўйича баёнот берди
Foto: FCNasaf
06.07.2025 FT Ўзбекистон Суперлигаси Динамо Динамо 2 : 2 Насаф Насаф

«Динамо» ПФК Қаршининг «Насаф» жамоаси матбуот хизмати ходими, клуб расмийси Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқлар орқали рақиб жамоа ва бутун вилоят шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари бўйича «Насаф» ПФКдан расмий тушунтириш сўради.

«Суперлига 15-тури доирасидаги «Динамо» ва «Насаф» (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин Қарши клуби матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) «X» (твиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида (3672 обуначига эга) Самарқанддаги ўйинда ВАР техникаси Жиззахдан етиб келмагани сабабли мезбон клуб сифатида Самарқанд жамоасини ҳақоратлаган. Айниқса, унинг самарқандликларни таҳқирловчи ҳақорати турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳларда кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Foto: X ижтимоий тармоғидан

«Насаф» ПФК матбуот хизмати вакили, Қаршидаги «Марказий» стадиони сухандони саналмиш Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) томонидан мухлислар ўртасида адоватни қўзғовчи, кескинликка сабаб бўлаётган билдирилган фикрлар бўйича «Динамо» ПФК «Насаф» клубидан расмий тушунтириш сўрайди. Клуб бу борада қатъий чора кўришни талаб қилади.

Шунингдек, «Насаф» матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилади. Бундай ҳатти-ҳаракатлар клублар ўртасидаги муносабат совуқлашиши, мухлислар ўртасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик шарт», — деб ёзади самарқандликлар матбуот хизмати.

Маълумот учун, Сарвар Ўктамзода нафақат «Динамо», балки «Андижон» клуби мухлисларини ҳам ҳақоратлаган.

Foto: X ижтимоий тармоғидан

«Насаф» расмийси бўлаётган ишлардан сўнг Х ижтимоий тармоғидаги постларини ўчириб ташлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
  • Насаф Насаф
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар