«Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes талқинига кўра, 2026/2027 йилги мавсумнинг энг кўп ҳақ олувчи футболчисига айланади.
Унинг умумий даромади 300 миллион доллар бўлиши кутилмоқда. Бу унинг энг яқин таъқибчиси Лионел Мессиникидан икки баробар кўп.
Ҳисоб-китобда клубдан олинадиган маош ва бошқа тўловлар, шунингдек, футболдан ташқари даромадлар инобатга олинган. Роналду «Ан Наср»дан 250 миллион, бошқа манбалардан эса 50 миллион доллар олиши айтилмоқда.
Forbes талқинидаги энг кўп даромад топувчи футболчиларнинг кучли ўнлиги:
1. Криштиану Роналду («Ан Наср») — 300 млн доллар.
2. Лионел Месси («Интер Майами») — 145 млн.
3. Килиан Мбаппе («Реал») — 100 млн.
4. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — 85 млн.
5. Винисиус Жуниор («Реал») — 76 млн.
6. Ламин Ямал («Барселона») — 55 млн.
7. Садио Мане («Ан Наср») — 54 млн.
8. Жуд Беллингҳэм («Реал») — 45 млн.
9. Ҳарри Кейн («Бавария») — 42 млн.
10. Муҳаммад Салоҳ («Трабзонспор») — 40 млн.
Маълумот ўрнида, 41 ёшли Роналду яқинда миллий жамоа ихтиёрини рухсатсиз тарк этгани сабабли Португалия миллий жамоаси ўйинларидан четлатилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади