Live
1
Ўзбек

Де Зерби жароҳат олган Соланке ва Симонс ҳолати ҳақида гапирди

Футбол
25 апрел, 16:04
Лондон жамоаси устози АПЛ 34-турида жароҳат олган ҳужумчи ва ярим ҳимоячининг ҳолати тўғрисидаги маълумот берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Де Зерби жароҳат олган Соланке ва Симонс ҳолати ҳақида гапирди
Foto: Getty Images
25.04.2026 FT Англия Премер-лигаси Вулверҳэмптон Вулверҳэмптон 0 : 1 Тоттенҳэм Тоттенҳэм

«Тоттенҳэм Хотспур» бош мураббийи Роберто Де Зерби жамоа ҳужумчиси Доминик Соланке ва яримҳимоячиси Ҳави Симонснинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Ҳар икки футболчи «Вулверхэмптон»га қарши АПЛ 34-тур учрашувида (1:0) жароҳат олган эди.

«Соланкеда мушак жароҳати бор. У қанчалик жиддий эканини ҳозирча билмайман, Хавида эса тиззасида муаммо бор, душанба ёки сешанба куни аниқроқ маълумотга эга бўламиз.

Доминикдаги жароҳат унчалик жиддий эмас, у қанча ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлигини билмайман. Хавининг ҳолатини ҳам билишим керак, чунки тизза билан боғлиқ жароҳатлар ҳар доим мушак жароҳатидан фарқли бўлади. Симонс оғриқ ҳис қилди, лекин ҳозир, икки дақиқа олдин у билан гаплашдим, ўзини жароҳат эпизодидагидан кўра яхшироқ ҳис қилмоқда», — дея Де Зербининг сўзларидан иқтибос келтиради Лондон клуби расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вулверҳэмптон Вулверҳэмптон
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар