«Ювентус»нинг собиқ футболчиси Терри Анри Турин клубида нима сабабдан 6-рақамли либосда тўп тепганини тушунтирди.
«Менда 6-рақам бор эди. Нимани кутгандингиз? Бу 12 нинг ярми-ку, сабаб шунда! Охир-оқибат, бу рақам менга мос ҳам тушди, чунки мен қанот ҳимоячиси позициясида ўйнардим», — дея Анрининг сўзларини Goal портали Тuttosport нашрига таяниб келтирмоқда.
Маълумот учун, Анри фаолиятининг катта қисмини 12 ва 14-рақамли либосларда ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи «Ювентус» сафида 1999 йилда тўп тепган. У Турин клуби таркибида 20 та баҳсда қатнашиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Анри 1998 йилда Франция миллий жамоаси билан жаҳон чемпионига айланган.