Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) раҳбарияти Неймарнинг миллий жамоадаги фаолиятига бағишланган хайрлашув учрашувини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда O Globo нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ташаббус ҳозирча раҳбарият томонидан муҳокама қилинмоқда. Қайд этиш лозим, Неймар «пентакампеонлар» сафидаги дебют ўйинини 2010 йилда ўтказган.
Футболчи миллий жамоа сафида барча мусобақаларда 130 та учрашувда иштирок этиб, 80 та гол ва 59 та ассист қайд этган. У Бразилия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Аввалроқ Неймар миллий жамоадаги фаолиятини тугатганини тасдиқлаганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади