Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокига баҳо берди.
Италиялик мутахассиснинг айтишича, футболчининг фақат турнир олдидан олиб борган тайёргарлиги уни қониқтирмаган.
«Мени ранжитган ягона нарса шуки, Неймар турнир бошланишидан олдин яхшироқ тайёргарлик кўриши ва биринчи эмас, тўртинчи ўйинга келибгина оптимал спорт формасига кириши керак эди.
Бундан ташқари, унинг хулқ-атвори идеал бўлди. У тикланиш жараёнига жиддий ёндашди, жамоага ёрдам берди ва машғулотларда жуда масъулиятли ҳамда диққатли ишлади», — деди Анчелотти Бразилия матбуот хизматига.
Маълумот учун, Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иккита учрашувда ўйнаган. У Шотландияга қарши гуруҳ босқичининг сўнгги баҳсда захирадан майдонга тушган, Норвегияга қарши 1/8 финал баҳсида эса 67-дақиқада ўйинга қўшилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади