«Сассуоло» ҳужумчиси Доменико Берарди А Серия тарихида «Милан» дарвозасига энг кўп гол урган футболчилар қаторида учинчи ўринга кўтарилди.
У «Милан»га қарши баҳсда 5-дақиқадаёқ гол уриб, ўз статистикасини яхшилади ва ушбу жамоа дарвозасига урилган голлари сонини 12 тага етказди.
Шу тариқа, Берарди А Серия тарихида «Милан»га энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Ундан юқорида фақат Силвио Пиола (22 гол) ва Энрико Киеза (14 гол) бор.
Қайд этилишича, Берардининг ушбу голларидан тўрттаси битта ўйинда киритилган — у 2013/2014 йилги мавсумда «Милан»га қарши ўйинда покер қайд этганди.
Маълумот учун, ўша баҳсда «Сассуоло» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.