Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлари кубогида (турнирнинг аввалги номи) «ПСЖ» учун энг ноқулай рақиб ҳисобланади. Парижликлар сафарда «Бавария»га бошқа ҳар қандай жамоадан кўра кўпроқ ўйинларда имкониятни бой берган. Мюнхендаги 7 та ўйиннинг 5 тасида «Бавария»нинг қўли баланд келган. Қизиқ жиҳати, улардан 4 таси икки ёки ундан кўп тўп фарқи билан якунланган.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» - «ПСЖ» яримфинал жавоб беллашуви бугун, 6 май куни «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, биринчи ўйинда «ПСЖ» 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган.