Live
3
Ўзбек

«Барселона» Силва ва Влахович трансферидан воз кечди

Футбол
20 май, 02:57
Каталония клуби ёзги трансфер режаларига ўзгартириш киритди.
«Барселона» Силва ва Влахович трансферидан воз кечди
Foto: Getty Images
23.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Валенсия Валенсия 3 : 1 Барселона Барселона

«Барселона» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва ҳамда «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович трансферини амалга оширмасликка қарор қилди.

Сadena Cer хабарига кўра, каталонияликлар ушбу икки футболчи бўйича музокараларни давом эттирмайди ва бошқа трансфер мақсадларига эътибор қаратади.

Манбада айтилишича, клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида таркибни бошқа позициялар орқали кучайтиришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, «Барселона» ушбу мавсум Ла Лигада муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди.

Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари чемпионатнинг сўнгги турида сафарда «Валенcия»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув 23 май куни «Месталя» стадионида ўтказилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Валенсия Валенсия
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар