Бугун
1
Ўзбек

«Арсенал» дарвозабонини «Вердер»га трансфер қилди

Футбол
22 май, 00:10
Бремен клуби эстониялик посбонни ижарадан сўнг тўлиқ сотиб олди.
«Арсенал» дарвозабонини «Вердер»га трансфер қилди
Foto: Getty Images

«Арсенал» дарвозабон Карл Эйнни «Вердер»га сотди.

Германия клуби ўтган ёзда Эстония миллий жамоаси посбонини ижарага олганди, энди эса уни 3 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш бандини ишга туширди ва 24 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолади, деб хабар бермоқда Доминик Шнайдер.

Эйн 2025/26 йилги мавсумда атиги 2 та ўйин ўтказди — «Бавария» (0:4) ва «Санкт-Паули»га (1:0) қарши.

Маълумот учун, дарвозабон «Арсенал»га тегишли пайтларида «Рединг» ва «Валядолид»да ҳам ижарада ҳаракат қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Вердер Вердер
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар