Live
2
Ўзбек

«Арсенал» Чемпионлар лигаси финалигача умуман мағлубиятга учрамади

Футбол
5 май, 23:27
Лондонликлар турнир давомида бирор марта ҳам ютқазмай финал йўлланмасини қўлга киритди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Арсенал» Чемпионлар лигаси финалигача умуман мағлубиятга учрамади
Foto: Getty Images
05.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

«Арсенал» Чемпионлар лигаси яримфиналида «Атлетико»ни ортда қолдириб (1:1, 1:0), мусобақа финалига мағлубиятсиз етиб борди.

Микел Артета жамоаси турнир давомида 11 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этиб, бирор марта ҳам ютқазмади.

Жавоб баҳси Лондондаги «Эмирейтс» стадионида ўтказилди. Унда «Арсенал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, финалда лондонликлар «Бавария» — «ПСЖ» жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Ҳал қилувчи ўйин 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби — «ПСЖ».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар