Бугун
1
Ўзбек

Аргентина ЖЧ финаллари тарихидаги антирекордни қайд этди

Футбол
19 июл, 17:28
Амалдаги жаҳон чемпиони финалнинг асосий вақтида дарвоза томон бирорта ҳам зарба бермади.
Аргентина ЖЧ финаллари тарихидаги антирекордни қайд этди
Foto: Getty Images
19.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Испания Испания 1 : 0 Аргентина Аргентина

Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 финалида тарихий антирекорд муаллифига айланди.

Оptа маълумотига кўра, Лионел Скалони шогирдлари Испанияга қарши финалнинг 90 дақиқалик асосий вақтида дарвоза томон бирорта ҳам зарба бермаган илк жамоа бўлди. Бу Жаҳон чемпионати финаллари тарихидаги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади.

АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги «МеtLifе» стадионида ўтаётган ҳал қилувчи баҳснинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди ва жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

Қайд этиш жоиз, Аргентина ЖЧ-2026 яримфиналида Англияни 2:1, Испания эса Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиққанди. Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони бўлса, Испания ўз тарихидаги иккинчи мундиал бош соврини учун курашмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар