Аргентина миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалининг биринчи бўлимида рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам зарба йўлламади. Шу тариқа Лионел Скалонининг шогирдлари ушбу антирекордни қайд этган тарихдаги иккинчи жамоага айланди.
Бундай ҳолат аввал фақат Франция миллий жамоаси билан кузатилганди. Французлар 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалининг биринчи бўлимида Аргентинага қарши баҳсда ҳам бирорта зарба бера олмаганди. Ўшанда асосий ва қўшимча бўлимлар 3:3 ҳисобида якунланиб, пеналтилар сериясида Аргентина 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Статистикага кўра, Испания биринчи бўлимда 3 та, Аргентина эса 0 та зарба йўллади. Жами 3 та зарба 1966 йилдан буён, яъни бундай статистика юритила бошлаганидан бери, Жаҳон чемпионати финаллари тарихидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, Аргентина 1966-йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионати баҳсининг биринчи бўлимида рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам зарба бера олмади.