Live
3
Ўзбек

Арбелоа: «Бундай ғалабадан кейин мен бахтли ҳолда ўлишим мумкин»

Футбол
15 март, 03:00
«Реал» бош мураббийи «Элче»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Арбелоа: «Бундай ғалабадан кейин мен бахтли ҳолда ўлишим мумкин»
Фото: Getty Images
14.03.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 1 Элче Элче

«Реал» бош мураббийи Алваро Арбелоа Ла Лиганинг 28-тур доирасидаги «Элче»га қарши ўйин (4:1)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бундай натижа қийин рақибга қарши ўйинда қўлга киритилгани таҳсинга лойиқ. Футболчилар жуда кўп меҳнат қилди. Уларнинг қилган ишларидан миннатдорман ва бугунги муҳим ғалабадан хурсандман».

Академия тарбияланувчилари майдонга тушгани ҳақида:

«Бундай кечадан кейин мен бахтли ҳолда ўлишим мумкин — «Реал» академиясидан чиққан футболчи сифатида ҳам, шу академияда кўп йиллар давомида кўплаб ўйинчилар билан ишлаган мураббий сифатида ҳам.

Биринчи марта «Бернабеу»да мен 13–14 ёшли пайтида машқ қилдирган Янес ва Агуадони майдонга тушириш имконияти мен учун таърифлаб бўлмас ҳиссиёт. Бу бутун академия учун ажойиб янгилик, улар бошқаларга намуна бўлади».

Гулернинг ўз ярим майдонидан урган голи ҳақида:

«Ҳамманинг ишонмай қўлларини кўтарганини кўрдим. 60 метрдан шундай гол уриш — бу ақлбовар қилмас ҳолат. Бундай голни кўриш учун чипта пулини ортиғи билан тўлашга арзийди».

Валверденинг голи ҳақида:

«Шу суръатда давом этса, у Уго Санчесга ҳам айланиб кетади. Феде рақиб жарима майдонида ўйнашга тобора кўпроқ мослашмоқда. У билан ҳар куни ишлаш менга жуда катта завқ бермоқда».

Чемпионлар Лигасидаги «Манчестер Сити»га қарши жавоб ўйини ҳақида:

«Улар бизни анча қийнайди. Бизда яхши устунлик бор, аммо биламизки, улар формага кирса, исталган рақибни янчиб ташлаши мумкин.

Майдонга худди шундай жиддийлик билан чиқишимиз ва ғалабага интилишимиз керак. Акс ҳолда жуда қийналамиз», — деди Арбелоа.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Элче Элче
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар