Live
2
Ўзбек

Африканинг 5 мамлакати мухлислари ЖЧ учун АҚШга киришда 10-15 минг доллардан кафолат пули тўлашлари керак

Футбол
25 март, 17:50
Бу Visa Bond дастури билан боғлиқ. Мундиал арафасида ҳам ушбу масала ечими топилмаяпти.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Африканинг 5 мамлакати мухлислари ЖЧ учун АҚШга киришда 10-15 минг доллардан кафолат пули тўлашлари керак
Foto: Getty Images

2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган беш мамлакатнинг фуқаролари АҚШ визасини олиш учун кафолат тўлови тўлашига тўғри келади.

The Athletic хабар беришича, бу қийинчилик АҚШда амал қилаётган Visa Bond пилот дастури билан боғлиқ. Унга кўра, 50 мамлакат фуқаролари бизнес ёки туризм визаси орқали кирганда 10-15 минг доллар миқдорида гаров пулини тўлаши лозим бўлади. Бу маблағ виза муддати тугагунча АҚШдан чиқишда қайтарилади. Дастур доирасидаги мамлакатлар қаторига Жазоир, Кабо-Верде, Сенегал ва Кот-д’Ивуар киради — ушбу мамлакатлар миллий жамоалари 2026 йилги мундиалга чиққан. 2 апрелдан бошлаб эса қоидалар Тунис фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

Дастур матнига кўра, халқаро спорт турнири иштирокчилари каби алоҳида категориялар учун истиснолар назарда тутилмаган. Футбол федерациялари бу вазиятдан хавотир билдирган ва мазкур масала ўтган ойда ЖЧ-2026га тайёргарлик семинарларида муҳокама қилинган.

Ҳозирда ФИФА АҚШ маъмуриятини футболчилар, мураббийлар штаби, миллий жамоа ходимлари, федерация раҳбарлари ва асосий ҳамкорлар учун истисно қилишга ишонтирмоқда. Агар АҚШ ҳукумати ФИФА талабини қондирса, истисно фақат миллий жамоа аъзолари учун амал қилади, футболчиларнинг оила аъзолари ва мухлислар эса кафолат пулини тўлашлари керак бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кот-дъИвуар Кот-дъИвуар
  • Жазоир Жазоир
  • Тунис Тунис
  • Кабо-Верде Кабо-Верде
  • Сенегал Сенегал
  • Кўпроқ кўрсатиш
Бугунги янгиликлар