Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган марказий ўйинларнинг бирида «Наполи» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилиб, икки бор ҳисобни тенглаштиришга эришди. Римликлар сафида Мален дублга эришди.
Конте бошқарувидаги неаполлликлар 50 очко билан 3-ўринни, Гасперини жамоаси эса 47 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.
А Серия. 25-тур
Наполи — Рома 2:2
15 феврал, Марадона номидаги стадион
Голлар: Спинаццола (40), Алиссон (82) — Мален (7, 71 пеналти).
Наполи — Милинкович-Савич, Раҳмани (Алиссон, 70), Буонжорно, Бекема, Спинаццола (Оливера, 70), Гутиеррес, Лоботка, Элмаз (Гилмур, 79), Политано (Маццоки, 85), Вергара (Жиоване, 79), Ҳойлунд.
Рома — Свилар, Манчини, Ндика, Гиларди, Челик, Кристанте, Писилли (Ал Айнауи, 65), Уэсли (Цимикас, 73), Пеллегрини (Вентурино, 65), Сарагоса (Соуле, 46), Мален (Ваш, 73).
Огоҳлантиришлар: Манчини (26), Раҳмани (69).