Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган марказий ўйинларнинг бирида «Наполи» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилади.
Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланадиган баҳс учун таркиблар эълон қилинди. Беллашув ZoʼrTV телеканали орқали эфирга узатилади.
Конте жамоаси 49 очко билан 3-ўринни, Рим клуби 46 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.
А Серия. 25-тур
Наполи — Рома
15 феврал, Марадона номидаги стадион
Наполи — Милинкович-Савич, Раҳмани, Буонжорно, Бекема, Спинаццола, Гутиеррес, Лоботка, Элмаз, Политано, Вергара, Ҳойлунд.
Рома — Свилар, Манчини, Ндика, Гиларди, Челик, Кристанте, Писилли, Уэсли, Пеллегрини, Сарагоса, Мален.