Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия ва Эквадор мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Аргентина мағлубиятдан қутулиб қолди

Футбол
11 июн, 01:05
Жанубий Америка минтақасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 16-тур баҳслари якунланди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия ва Эквадор мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Аргентина мағлубиятдан қутулиб қолди
ЖЧ-2026 саралаши. Бразилия ва Эквадор мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Аргентина мағлубиятдан қутулиб қолди
10.06.2025 FT ЖЧ. Саралаш. Жанубий Америка Бразилия Бразилия 1 : 0 Парагвай Парагвай

Жанубий Америка минтақасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 16-тур баҳслари якунланди.

Боливия ўз майдонида Чилини мағлуб этган бўлса, Уругвай Венесуэладан устун келди. Марказий учрашувда эса мундиал йўлланмасини нақд қилиб улгурган Аргентина Колумбия билан муроса кўчасини танлади.

Шунингдек, Бразилия Парагвайни Винисиуснинг ягона голи эвазига мағлуб этди. Турнинг сўнгги учрашувида Эквадор Перу билан дурангга имзо чекди.

Шу тариқа, Бразилия ва Эквадор жамоалари жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Икки жамоа ҳам бир хил 25 очко жамғарган ва мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни банд этиб турибди.

Улар икки турда мағлуб бўлса ҳам 6-поғонадан пастга тушиб кетмайди. Жанубий Америкадан эса жаҳон чемпионатига 7 та жамоа иштирок этиши мумкин.

Қайд этиш лозим, Эквадор ўз тарихида 5-марта мундиалда қатнашадиган бўлса, Бразилия барча жаҳон чемпионатларида иштирок этган ягона жамоа ҳисобланади.

ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Америка. 16-тур
Боливия – Чили 2:0
Голлар: Мигелито 5, Монтейро 90.

Четлатишлар: Чавес 19 – Сиерралта 55.

Уругвай – Венесуэла 2:0
Голлар: Агирре 43, Арраскаета 47.

Аргентина – Колумбия 1:1
Голлар: Алмада 81 – Диас 24.

Четлатиш: Энцо 70.

Бразилия – Парагвай 1:0
Гол: Винисиус 44.

Перу – Эквадор 0:0

Четлатиш: Франко 75.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Парагвай Парагвай
  • ЖЧ. Саралаш. Жанубий Америка ЖЧ. Саралаш. Жанубий Америка
Бугунги янгиликлар