Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. «Пахтакор» Тошкентда «Каттақўрғон»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Рустам Турдимуродов дублга эришди.
«Сурхон» меҳмонда «Яйпан»дан устун келди, - 2:1. Сарвар Абдуҳамидов ва Стефан Чинеду голларга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, термизликлар гуруҳни 6 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига пешқадам сифатида якунлади. «Пахтакор» эса 6 очко тўплаб, 2-поғонада якунлади.
Ўзбекистон кубоги. 3-тур
Пахтакор – Каттақўрғон 3:0
Голлар: Рустам Турдимуродов, 14 (1:0), Рустам Турдимуродов, 73 (2:0), Иброхим Ибрагимов, 76 (3:0)
Пахтакор – Қувватов, Азмиддинов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Саитов, Бўриев, Ресан, Ибрагимов, Фламарион, Бозоров, Турдимуродов.
Каттақўрғон – Қобилжонов, Ашуров, Файзуллаев, Мираҳмадов, Мубораков, Шарипов, Маҳмудов, Сатторов, Беглархонов, Жумаев, Анваров.
Яйпан – Сурхон 1:2
Голлар: Сарвар Абдуҳамидов, 63 (0:1), Стефен Чинеду, 81 (0:2), Асадилла Ғайратиллаев, 87 (1:2).