Олмалиқнинг ОКМК клуби сафарда «Қўқон-1912»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳисобни 12-дақиқада мезбонлар сафида Жавоҳир Сидиқов очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Гиорги Папава мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим бошида Урош Койич ОКМКни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Андро Гиоргадзе яна ҳисобни тенглаштирди.
Баҳсдаги ғалаба голига эса 66-дақиқада Ҳазрат Турсунқулов муаллифлик қилди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида эса «Металлург» ўз майдонида «Орол»дан 2:1 ҳисобида устун келди.
Ушбу натижалардан сўнг ОКМК ва «Металлург» 4 очкодан жамғарди. «Қўқон-1912» ҳисобида 3 очко мавжуд. «Орол» эса очкосиз қолмоқда.
Шу тариқа, плей-офф йўлланмаси тақдири сўнгги турда ҳал бўладиган бўлди. «Орол» эса муддатидан аввал турнир билан хайрлашди.
Ўзбекистон кубоги. А гуруҳи, 2-тур
Қўқон-1912 – ОКМК 2:3
Голлар: Жавоҳир Сидиқов 12, Андро Гиоргадзе 61 — Гиорги Папава 45+2, Урош Койич 51, Ҳазрат Турсунқулов 66.
Қўқон-1912: Рустам Нартаджиев, Алишер Салимов, Жавоҳир Сидиқов, Шота Гвазава, Шоҳрух Гадоев, Силванус Нимели, Шаҳзод Акрамов, Иқбол Маликжонов, Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Андро Гиоргадзе, Муҳаммаданас Ҳасанов.
ОКМК: Жавоҳир Илёсов, Шаҳзод Тоиров, Миржамол Қосимов, Гиорги Папава, Дилшод Аҳмадалиев, Азиз Холмуродов, Асадбек Собиржонов, Аҳмадулло Муқимжонов, Урош Койич, Аброр Каримов, Сиаваш Ҳақназари.