«Ювентус» «Байер» ва Босния ва Ҳерсеговина миллий жамоаси ҳужумчиси Керим-Сем Алайбегович трансферини якунлади.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, томонлар барча шартлар бўйича келишувга эришган. Трансфернинг кафолатланган қисми 33 миллион еврони ташкил этади, яна 2 миллион евро эса бонуслар кўринишида тўланади.
Қайд этилишича, Алайбегович бошиданоқ фаолиятини айнан «Ювентус»да давом эттиришни истаган. Футболчи билан шахсий шартнома ҳам келишилган ва трансферни расмийлаштириш учун фақат техник тафсилотлар қолган.
Маълумот учун, Алайбегович 2025 йил ёзида «Байер» академиясидан «РБ Залцбург»га ўтган, бироқ 44 та ўйинда 13 гол ва 4 ассист қайд этганидан сўнг Германия клуби уни қайта сотиб олганди. 18 ёшли ҳужумчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Босния ва Ҳерцеговина сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Тransfermarkt футболчини 25 миллион еврога баҳолайди.