Франция пойтахти Парижда «Олтин тўп-2025» маросими бўлиб ўтди.
Асосий соврин — мавсумнинг энг яхши футболчисига аталган «Олтин тўп»ни «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритди.
Франциялик 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда парижликлар билан Чемпионлар Лигаси, Лига 1, мамлакат кубоги ва суперкубогида зафар қучди. Шунингдек, ЕЧЛ ва Лига 1да энг яхши ўйинчига айланди, Франция чемпионатида энг яхши тўпурар ҳам бўлди.
Дембеле соврин учун курашда Ламин Ямални ортда қолдирди.
Топ-10 қуйидагича:
1. Усмон Дембеле («ПСЖ»)
2. Ламин Ямал («Барселона»)
3. Витиня («ПСЖ»)
4. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»)
5. Рафиня («Барселона»)
6. Ашраф Ҳакими («ПСЖ»)
7. Килиан Мбаппе («Реал»)
8. Коул Палмер («Челси»)
9. Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»/ «Манчестер Сити»)
10. Нуну Мендеш («ПСЖ»)
Аёллар ўртасида эса «Олтин тўп» «Барселона» яримҳимоячиси Айтана Бонматига насиб этди. 27 ёшли испан қаторасига учинчи бор тенгсиз футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, тадбирда мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши клуби ҳам аниқланди.