Бугун
15
Ўзбек

Луис Энрике — йилнинг энг яхши мураббийи

Футбол
22 сентябр, 15:35
Испаниялик мутахассис ўтган мавсумда «ПСЖ» билан 4 та соврин ютди.
Луис Энрике — йилнинг энг яхши мураббийи
Foto: BBC Sport

Париждаги «Shatle» театрида «Олтин тўп-2025» маросими бўлиб ўтмоқда.

Бош совринга қадар бир қатор номинацияларда энг яхшилар аниқланмоқда.

Маросимда йилнинг энг яхши мураббийи деб кутилганидек «ПСЖ» устози Луис Энрике эътироф этилди. Испаниялик мутахассис ўтган мавсумда парижликлар билан Чемпионлар Лигаси, Лига 1, Франция кубоги ва суперкубогида зафар қучди. Шунингдек, у клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финалгача етиб борди.

Аёллар ўртасида эса Англия миллий жамоасини Европа чемпионига айлантирган Сарина Виегман энг яхши мураббий деб топилди.

Suratda Sarina Viegman
Foto: Ballon D'or
Бугунги янгиликлар