Франция пойтахти Парижда «Олтин тўп-2025» маросими бўлиб ўтмоқда.
Асосий совринга қадар бир қатор номинацияларда энг яхшилар аниқланмоқда.
Маросимда «Спортинг» собиқ аъзоси, ёзда «Арсенал»га ўтган Виктор Гокереш 2024/25 йилги мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди ва Герд Мюллер номидаги совринни қабул қилиб олди. 27 ёшли форвард ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 33 ўйинда 39 та гол урганди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда ушбу совринга Ҳарри Кейн («Бавария») ва Килиан Мбаппе («Реал») муносиб кўрилганди.