Франция пойтахти Парижда «Олтин тўп-2025» маросими бўлиб ўтмоқда.
Асосий совринга қадар бир қатор номинацияларда энг яхшилар аниқланмоқда. Жумладан, йилнинг энг яхши ёш футболчисига аталган «Копа Трофи» мукофоти Ламин Ямалга насиб этди.
«Барселона»нинг 18 ёшли вингери ўтган мавсумда клуби билан Ла Лига, Испания кубоги ва суперкубогида ғолиб бўлганди. Чемпионлар Лигасида эса яримфиналгача, Испания миллий жамоаси билан Миллатлар Лигасида финалгача етиб борганди.
Маълумот учун, 2024 йилда ҳам «Копа Трофи» совринига айнан Ямал сазовор бўлганди.