Доналд Трамп ЖЧ-2026да Эрон миллий жамоасининг иштирок этишига қарши эмас.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино форсларнинг АҚШдаги мундиалда ўйнашини маълум қилганди.
«Агар Жанни шундай деган бўлса, мен қарши эмасман. У шундай дедими? Инфантино — ажойиб инсон.
Агар улар ғалаба қозонса, бу ҳақда ўйлашимизга тўғри келади. Бундан хавотир оламан.
Биласизми, майли, ўйнашсин. Жанни жуда яхши, у — менинг дўстим. У менга: «Ўзингиз тўғри деб билган ишни қилинг. Уларни киритишингиз мумкин, лекин бунга мажбур эмассиз», — деган эди.
Балким, улар яхши жамоадир, билмайман. Уларда яхши жамоа борми? Бунга ишониш қийин, деб ўйлайман. Лекин, майли, ўйнашсин», — дея АҚШ президентининг сўзларини келтиради AS.